Ироқда АҚШга қарашли нефт компанияси иншоотларига ҳужум уюштирилди

Ироқда Американинг Halliburton компаниясига тегишли бўлган нефть кони иншоотларига 6 апрель куни ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда Baghdadtoday портали маълум қилди.

“Ҳужум Басра вилоятининг Зубейр қишлоғида беш нафар ракета ёрдамида амалга оширилган. Ракеталардан бири, нефт ишлаб чиқаришдаги энг йирик бўлган бурғулаш ишлари олиб борилаётган ҳудуд ёнига келиб тушган”, дейилган хабарда.

Маълумотларга кўра, мамлакат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳужум уюштирилган ускунани топишга муваффақ бўлган. Қидирув ишлари давом этмоқда.

Ҳужум оқибатида жабрланганлар ва кўрилган талафотлар ҳақида маълумот эълон қилинмади.