Италияда вулқон отилиб, шаҳарларни кул билан қоплади

Сицилия яқинидаги Италияга қарашли оролда фаоллашиб турган Стромболи вулқони кучайди ва яқин атрофдаги шаҳарларни кул устуни билан қоплади. Бу ҳақда вулқонни кузатаётган олимлар маълумотларига асосланиб Il Mattino нашри хабар берди.

Газета манбаларига кўра, кратерлардан биридаги портлаш улкан кул устунини ҳосил қилган. Бундай ҳодиса беш кун олдин маҳаллий аҳолини хавотирга сола бошлаган эди: портлаш шу қадар кучли эдики, уни қўшни оролларда ҳам сезиш мумкин бўлди. Ўтган йили шунга ўхшаш ҳодисалар бир неча бор такрорланган, аммо, улардан ҳеч қандай зарар кўрилмаган, фақат бир ҳолатда кул отилиши 35 ёшли сайёҳнинг ўлимига сабаб бўлган.

Йил бошида эса табиатда камдан-кам учрайдиган ҳодиса кузатилди: Филиппиндаги Таал вулқонининг кучли отилиши пайтида момақалдироқ юзага келди.