Жазирама иссиқ бўйича жаҳон рекорди янгиланди
- 09.06.2021 12:11
- 183
- Хориж
Жорий йилнинг 4 июнь куни Қувайтда термометрлар Цельсий бўйича 63 даража иссиқни қайд этди. Бу ер юзи тарихидаги энг юқори ҳарорат дея ҳисобланмоқда.
Айни кунларда Қувайтда ғайриоддий жазирамада пластик материаллардан ясалган жиҳозлар, ёпқичлар, ҳатто автомобилларнинг айрим қисмлари ҳам эриб кетиш даражасига етган. Бундан олдинги жаҳон рекорди 1913 йил 10 июлда Калифорнияда жойлашган Ўлим водийсида ва Ливия чўлларида қайд этилган. Ўшанда энг юқори ҳарорат 57-58 даража иссиқ бўлган экан.
Ўзбекистонда расмий тарзда аниқланган энг юқори ҳарорат эса Қизилқум чўлида ва Термиз шаҳри яқинида қайд этилган бўлиб, у Цельсий бўйича 50 даражага етган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 52 дақиқа аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа