Жомбойдаги Саричашма-1 қишлоғи Учтепа деб қайта номланди
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши “Жомбой туманидаги аҳоли пункти номини ўзгартириш тўғрисида” Қарори қабул қилди.
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонунининг 4- ва 9-моддаларига мувофиқ, Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2026 йил 10 апрелдаги йиғилиш баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2026 йил 4 майдаги (03/08-4769-сон) экспертиза хулосасини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг еттинчи чақириқ ўттизинчи сессияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2026 йил 4 майдаги (03/08-4769-сон) экспертиза хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.
- Жомбой туманидаги аҳоли пункти номи иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси вилоят бошқармаси (И.Жабборов), вилоят статистика бошқармаси (Ш.Қудратов), Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси (Р.Ҳотамов), Жомбой тумани ҳокимлиги (Х.Назаров) мазкур қарор иловасида кўрсатилган аҳоли пункти номини белгиланган тартибда статистик ҳисоботларда акс эттирилишини ва иш юритиш ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
- Вилоят ички ишлар бошқармаси (Т.Арипов), вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси (С.Маматқулов), Жомбой тумани ҳокимлиги (Х.Назаров) ўзгартирилган аҳоли пунктига аҳолини рўйхатга қўйиш ҳамда тегишли йўл белгиларини ўзгартириш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга оширсин.
- Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби (М.Ихтиёров), вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” МЧЖ (Н.Норбеков) мазкур қарорни “Зарафшон” газетасида чоп этилишини ҳамда Lex.uz – Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига ўрнатилган тартибда жойлаштирилишини таъминласин.
- Вилоят ҳокимининг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси (Ш.Темиров) мазкур аҳоли пункти номини 10 кун муддатда давлат реестри базасига киритиш чораларини кўрсин.
- Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ш.Жўрақулов) ҳамда вилоят ҳокимининг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси (Ш.Темиров) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси Ш. Негматов
2026 йил 26 май
***
Жомбой туманидаги аҳоли пункти номини ўзгартириш тўғрисида
|
Т/р |
Географик объектнинг жойлашган ўрни |
Географик объектнинг амалдаги номи |
Географик объектнинг ўзгараётган номи |
Республика экспертиза комиссияси хулосаси |
|
1. |
Жомбой тумани |
Саричашма-1 |
Учтепа |
Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |