Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кадастр ходими 1000 АҚШ доллари пора билан ушланди

7 июнь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда Кадастрлар палатаси Самарқанд шаҳар филиали ишлаб чиқариш муҳандиси лавозимида ишловчи шахс Самарқанд шаҳар А.Жомий кўчасида жойлашган автотураргоҳ (гараж)ни уйга қўшиб, омборхона сифатида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилиб келаётганлигини маълум қилган.

Аризачи мурожааатида кадастр идораси ходимига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, 8 июнь куни вилоят ИИБ тезкор-қидирув хизматининг ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмаси ҳамда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари хамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Кадастлар палатаси Самарқанд шаҳар филиали биноси ёнида Б.Н. ариза муаллифидан 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.