Калифорния жанубида юзага келган ёнғин 4 минг гектар майдонни эгаллади
- 08.09.2020 07:30
- 25
- Хориж
АҚШнинг жанубий Калифорния штатидаги Сан-Диего округида юзага келган табиий ёнғин деярли тўрт минг гектар майдонни эгаллади. Бу ҳақда маҳаллий ёнғин хавфсизлиги хизмати Твиттер саҳифасида маълум қилинди.
Штат марказидаги Сьерра миллий қўриқхонаси ўрмонлари аланга ичида қолган. “Ёнғин майдони 9850 акр (тўрт минг гектар атрофида) майдонни ташкил этмоқда. У 1 фоизга бартараф этилди”, деб маълум қилди мутахассислар. Улар фуқароларни эвакуацияга тайёр туришга чақирди.
Маълум қилинишича, ёнғин 5 август куни бошланган. Камида 150 нафар одам хавф ҳудудидан эвакуация қилинган. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, иссиқ ва қуруқ ҳаво ҳарорати аланганинг тез тарқалишига сабаб бўлмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 11 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!