Карантин вақтида қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди
- 01.04.2020 14:55
- 352
- Жиноят ва жазо
Фарғона вилояти, Ёзёвон тумани ИИБ ходимлари томонидан шу йил 25 март куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Саримсоқов кўчасида яшовчи Ғ.Х. яшаш хонадонида О.Б., Ш.И. ва бошқаларнинг қимор ўйнашлари учун шароит яратиб бергани аниқланиб, улардан 217 000 сўм пул ва 29 дона ўйин картаси далилий ашё тариқасида олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ тергов бўлинмаси томонидан Ғ.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Ғ.Х.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилади. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа