Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Каттақўрғонда 20 та янги трактор келтирилиб, 40 та янги иш ўрни яратилди

Каттақўрғон туманига “AMINA GOLD INBEST” МЧЖ томонидан 7 миллиард 651 миллион 626 минг сўмлик 20 дона замонавий ҳайдов тракторлари олиб келинди.

Таъкидлаш лозимки, “AMINA GOLD INBEST” масъулияти чекланган жамияти томонидан жорий йилда 6 минг 413 гектар ер майдонига чигит экилган бўлиб, 18 минг 639 тонна сифатли саноат хом ашёси етиштириш режалаштирилган.

Шу мақсадда тумандаги 150 та фермер хўжаликлари билан контрактация шартномалари имзоланган. Айни кунларда бу ерда 100 га яқин маҳаллий ёшлар меҳнат қилишмоқда. Янги замонавий ҳайдов тракторлари олиб келинганлиги муносабати билан қўшимча 40 та янги иш ўрни яратилди.

Айни кунларда ҳайдов тракторлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Каттақўрғон тумани бўлими томонидан рўйхатга олиниб, маҳсус сертификатлар берилмоқда.

Абдували ХУДОЁРОВ.