Каттақўрғонда алимент тўловини кечиктирган шахс 15 суткага қамалди
- 28.09.2023 15:48
- 51
- Жамият

Мажбурий ижро бюросининг Каттақўрғон шаҳар бўлими иш юритувида бўлган суд буйруғига асосан қарздор Б.О.дан ундирувчи И.М. фойдасига вояга етмаган фарзанди учун алимент ундириш белгиланган.
Отанинг қарздорлиги 8 млн. сўмдан кўп бўлса-да, лекин тўловни амалга оширмаган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздорга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-(4)-моддасига асосан маъмурий иш қўзғатилиб, жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг 2023 йил 27 сентябрдаги қарорига асосан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Порахўрлик инқирозга олиб боради
- 5 дақиқа аввал
- Жамият
НИМАЛАР ЙЎҚ ХИТОЙДА?
- Кеча, 17:08
- Мутолаа
Арвоҳлар ўчими, тасодифми?
- 06/06, 18:19
- Ўқинг, қизиқ!