Каттақўрғонда фуқаро 63 ёшли қариндошини жароҳатлади

Жорий  йилнинг 15 май куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани Увайсий кўчасида яшовчи 43 ёшли О.М. шу кўчада бирга яшовчи 62 ёшли қариндоши Н.М.нинг уйида у билан ўзаро жанжаллашиб, уни қўллари билан итариб юбориши оқибатида Н.М. боши билан хонтахта устига йиқилиб жароҳат олган.

Натижада Н.М. касалхонага ётқизилиб, О.М. ушланган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан 28 май куни жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.