Каттақўрғондаги ресторан омборхонасидан қурилиш молларини ўғирлаган шахс қўлга олинди
- 06.01.2022 15:59
- 172
- Жиноят ва жазо

Каттақўрғон шаҳри Обод кўчасида яшовчи фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, яқинда — 27 декабрь кунидан 03 январь саналари оралиғида номаълум шахс унинг қурилиши битказилмаган ресторани омборхонасидан, таъмирлаш учун олиб келинган 8,4 млн сўмлик 132 та бўёқ солинган идишлар, 4 та елим челакда бўлган “травертин” қурилиш маҳсулоти ўғирланганини маълум қилган.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, Каттақўрғон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Каттақўрғон шаҳар “Ғариб мачит” маҳалласида яшовчи, Х.С. томонидан содир қилингани аниқланган.
Х.С. танишига сотган 34 дона бўёқлар тегишли тартибда далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
"Шифобахш" олма
- Кеча, 13:46
- Мутолаа
“Ташаббусли бюджет”: 129 овоздан 17083 тагача
- 06/09, 18:12
- Ўзбекистон
Дунёдаги ғайриоддий кинотеатрлар
- 06/09, 14:39
- Ўқинг, қизиқ!
Ноқонуний қурилишларга барҳам берилади(ми?)
- 06/09, 10:39
- Самарқанд