Каттақўрғонга газеталар фақат душанба ва жума кунлари борадими?
- 12.02.2019 17:04
- 101
- Мутолаа
Ҳа, шундайга ўхшайди. Каттақўрғон шаҳридаги қатор корхона ва ташкилотлар, таълим муассасаларида даврий нашрларнинг етказиб берилиши аҳволини ўрганишимиз жараёнида шунинг гувоҳи бўлдик: газета ва журналлар ҳафтанинг душанба ва жума кунлари етказиб бериларкан.
- "Матбуот уюшмаси" масъулияти чекланган жамияти Каттақўрғон шаҳар бўлими орқали "Халқ сўзи", "Зарафшон", "Маърифат" каби 8 турдаги газеталарга обуна бўлганмиз, - дейди Каттақўрғон шаҳар 17-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директори ўринбосари Учқун Туйғунов. - Аммо газета ҳафтада бир бор етиб келади. Ваҳоланки, "Халқ сўзи" бир ҳафтада беш марта, "Зарафшон" газетаси уч марта нашрдан чиқарилади. Бу масалани ўз вақтида бартараф этиш учун "Матбуот уюшмаси"нинг масъул ходимига бир неча бор мурожаат қилганмиз. Аммо ўзгариш бўлмаяпти.
Баҳриддин ХОНКЕЛДИЕВ.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ал-Хоразмий ворислари академик билан учрашди
- Кеча, 10:35
- Таълим
Марк Карни Канаданинг янги бош вазири бўлади
- 10/03, 09:53
- Хориж
Март ойида нима экиш мумкин?
- 09/03, 19:16
- Маслаҳат