Каттақўрғонлик оила 16 йилдан сўнг никоҳдан ўтиш учун мурожаат қилди
Каттақўрғон шаҳар Ўрикзор маҳалласида яшовчи М.Раззоқов ва Н.Илязова 16 йил илгари оила қурган, аммо қонуний никоҳдан ўтмаган.
Бу оила ва уларнинг фарзандлари келажаги учун йиллар ўтиб ўзининг салбий таъсирини кўрсата бошлаган. Шундан сўнг, оила никоҳини қайд эттиришга қарор қилган.
Яқинда фуқаролар Каттақўрғон шаҳар ФҲДЁ бўлимига никоҳдан ўтиш учун ариза билан мурожаат қилди. Уларнинг никоҳи қайд қилиниб, фуқароларга никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳнома топширилди.
Худди шунингдек, Самарқанд тумани ФҲДЁ бўлими томонидан ҳам Арабхона маҳалласида бир неча йиллардан буён шаърий никоҳ асосида яшаб келаётган У.Ҳақмуродов ва Ф.Ҳамроқулованинг никоҳи кайд этилиб, бир йўла фарзандларига ҳам туғилганлик ҳақида гувоҳнома топширилди.
Маълумот ўрнида: 2021 йилнинг январь-февраль ойларида вилоятда 4 263 та никоҳ қайд этилди, энг кўп 461 та никоҳ Ургут туманида, энг кам 77 та никоҳ Каттақўрғон шаҳрида қайд этилди.
Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизмати.