Кеча Самарқандда 49 киши коронавирусга чалинди
🔺 Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, 2021 йил 28 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 99 844 (+264) нафарни ташкил этмоқда.
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 6 нафари Андижон вилоятида,
📌 2 нафари Бухоро вилоятида,
📌 8 нафари Жиззах вилоятида,
📌 9 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 2 нафари Навоий вилоятида,
📌 4 нафари Наманган вилоятида,
📌 49 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 5 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 14 нафари Фарғона вилоятида,
📌 4 нафари Хоразм вилоятида,
📌 43 нафари Тошкент вилоятида,
📌 105 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча республикамиз бўйича 279 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 95 529 нафарга етди.
⚫️ Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 688 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3627 нафар бемор даволанмоқда.