Кичик саноат зоналар бизнесингиз ривожидамуҳим ўрин тутади

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар сизда инвестицион бизнес-лойиҳалар мавжудми? Кичик саноат зоналари лойиҳа ва бизнесингизни амалга ошириш учун энг қулай жой хисобланади.

Вилоятимизнинг Каттақўрғон шаҳрида (Ингичка қўрғони) 1,78 гектар, Нарпай туманида (Тепа маҳалласи) 9,96 гектар ҳамда (собиқ“Зирабулоқ” МТПда) 0,30 гектар, Булунғур туманида (собиқ“Килдон” АЖ) 4,65 гектар, Қўшработ туманида (“Қўшработ” МТП) 0,81 гектар, Пахтачи туманида (собиқ“Тошкенжаев” пахта қабул қилиш пункти) 1,48 гектар ва Паст Дарғом туманида (“Паст Дарғом” МТП) 1,16 гектар кичик саноат зоналарида бўш ер майдонлари мавжуд.

Ушбу ҳудудлар барча инфратузилмага эга бўлиб, кичик саноат зона иштирокчилари:

- ўз маблағлари ҳисобиданқурилган бинова иншоотларга (ёки уларнинг қисмларига)мулк ҳуқуқини белгиланган тартибда расмийлаштириш;

- реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлаш ишларини ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширган тақдирда, кичик саноат зонаси иштирокчиси мақомини олган кундан бошлаб камида 3 йил муддат ўтгандан кейин, бинолар ва иншоотлар (ёки уларнинг қисмлари)ни хусусийлаштириш ҳуқуқларига эга бўлади.

Бундан ташқари:

Жомбой туманида (Қора мўйин МФЙ) 2,6 гектар, Тойлоқ туманида (Боғизоғон МФЙ) 8,9 гектар, Ургут туманида (Сариқтепа МФЙ) 25 гектар, Самарқанд туманида (Янгиобод МФЙ) 6 гектар ҳамда Пайариқ туманида (“Халқобод” МТП) 18,6 гектар бўш ер майдонлари ЛОТларга бўлинган ҳолда сиз учун қулай нархларда умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали сотилади.

Ушбу кичик саноат зоналарида тадбиркорлик фаолиятини бошлашингиз учун қулай имкониятлар яратилган бўлиб, узлуксиз электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ва оқова тармоқлари ҳамда йўл инфратузилмлари билан таъминланган.

Қўшимча маълумотлар учун телефон: (66) 235-35-46, телеграмда: 91-546-57-77.

“Самарқанд вилояти кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси” давлат корхонаси.