Китоблардан ясалган чексиз минора
Одамлар китоб мутолаасига камроқ вақт ажратаётгани бутун дунё бўйлаб сезилаётган муаммодир. У Чехияни ҳам четлаб ўтмади. Мана шу жараённи оммалаштириш мақсадида словакиялик рассом Матеж Крен Прага шаҳар кутубхонасида “Idiom” китоблар инсталляциясини яратди.
Асрлар давомида айнан китоблар дунёда илм олиш, заковат ва доноликнинг асосий манбаси бўлиб келган. Энди бу вазифа тобора кўпроқ интернетга ўтмоқда, лекин юзлаб йиллар давомида яратилган босма маҳсулотларнинг фақат кичкинагина бир қисми ўзининг рақамли нусхасига эга. Эндиликда одамлар ҳақиқатан ҳам Бутунжаҳон интернетдан тобора кўпроқ ва жуда кам ҳолларда кутубхоналардан фойдаланмоқда.
Марказий Европадаги энг йирик китоб ахборот-ресурс марказларидан бири - Прага шаҳар кутубхонаси ҳам юқорида тавсифланган тенденциялардан хавотирда. Маҳаллий китоб омбори ходимлари одамларни жалб қилиш учун ҳар томонлама ҳаракат қилмоқдалар. Бунга рассом Матеж Креннинг Idiom инсталляцияси мисол бўла олади.
Ушбу инсталляция китоблардан қурилган минорадир. Қурилманинг ён томонида унинг ичини томоша қилиш истагида бўлганлар учун махсус “дераза” ўрнатилган.
Минорани ичига қараган одам, қаерга қарамасин, юқоригами ёки пастга, ёки айлана бўйлаб, у чексиз китоблар устунига дуч келади. Гап шундаки, Idiomнинг пойдевори ва шиanига думалоқ ойналар ўрнатилган. Ушбу эффектни айнан шу ойналар яратади.
Бундай хабарноманинг маъносини тушуниш осон - китоблар инсонларга чексиз билим беради. Уларни очиш учун сиз озгина ҳаракат қилишингиз лозим, холос.
Айтиш керакки, “Idiom” словакиялик рассом томонидан яратилган биринчи бундай қурилма эмас. Муаллиф Лиссабондаги Замонавий маданият марказида Book Cell (“Китоблар уяси”) уйини қурган эди.
Баҳора тайёрлади.