Кобулдаги шифохонада ким портлаш уюштиргани маълум бўлди

Аввалроқ Толибон бу ишни қилмагани юзасидан баёнот берганди. Бугун ИШИД Кобулдаги шифохонага ҳужум учун жавобгарликни ўз бўйнига олди.

Бу ҳақда гуруҳ баёнотига таяниб Frans-Press агентлиги хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча бир гуруҳ террорчилар Афғонистон пойтахтидаги шифохонага бостириб кириб, отишма портлаш уюштирганди. Портлашлардан сўнг Толибон билан тўқнашувлар бошланган. Ҳужум натижасида 23 киши жумладан тинч аҳоли ҳалок бўлган, 50 киши яраланганди.

Агентлик маълумотларига кўра, “ИШИД”нинг беш нафар жангчиси бир вақтнинг ўзида режалаштирилган ҳужумни амалга оширган.