Кўлдаги ёриқ. Жумбоқ вирус
1933 йилда Шотландиядаги Лох-Несси кўлида ғалати мавжудот ҳақида биринчи фотосурат пайдо бўлганди. Эҳ-ҳе, вақт ўтса-да у ҳақда қанчадан-қанча афсоналар туғилмади дейсиз.
Бироқ қанча вақт ўтса-да жонивор сирлигича қоляпти. Унинг баҳайбат танаси афсонавий аждарни, боши эса отнинг бошини эслатади. Танаси узунлиги 4-5 метрга етаркан. Хўш, кўлдаги бу жонивор қаердан пайдо бўлган? Нега бошқа сув ҳавзаларида учрамайди?
Тахминлар кўп, бировлар бу қачонлардир қирилиб кетган динозаврларнинг вакили, деса, кимдир уни улкан сув илони, дейди. Хуллас, Лох-Несси ҳақида (кўл номи билан жонивор шундай аталади) ҳужжатли фильмлар яратилди.
1970 йилда сувости сурати олинди ва антиқа махлуқнинг улкан боши, узун бўйи тасвирга тушди. Шуниси қизиқки, ҳар бир суратда ҳар хил жониворлар акс этарди, уларнинг ҳаммаси қадимги турларга оид. Яна тахминлар айтилди, шов-шувлар кутарилди.
1997 йилда кўл тубида сувости сурат олинди ва эни 9 метр, чуқурлиги 300 метр бўлган улкан ёриқ аниқланди. Олимлар кўл тубидаги бу ёриқ уни параллель олам сув ҳавзалари билан боғлайди, мавжудот у оламдан бу оламга ўтиб туради, деган тахминни илгари сурмоқда. Лох-Несси эса сирлигича қолмоқда.
***
2009 йилда Чилида янги мегавирус аниқланди. У ер юзидаги бирорта вирусга ўхшамайди ва фақат сувда яшаб маълум бир жонзотни зарарлайди, инсон учун хатарли эмас.
Олимларни ҳайратга солгани шуки, кўпчилик вируслар, ҳатто ОИТС, грипп ва бошқа хавфли вируслар атиги 10 генга эга бўлса, бу вирусники 2500 гендан зиёд. Пандоравирус деб аталаётган ушбу вируснинг келиб чиқиши номаълум.
Олимлар бу вирус аллақачон сайёрамиздан йўқолиб кетган вирус типи бўлса керак, деб тахмин қилишмоқда.
Т.Шомуродов тайёрлади.