"Kompromatuzb" иши суд муҳокамасига юборилди

"Kompromatuzb" Telegram-канали билан боғлиқ жиноят иши юзасидан Олий суд матбуот хизмати маълумот берди. Унга кўра:

Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми “а” банди, 25,165-моддаси 3-қисми “а” банди, 184-моддаси 3-қисми ва 243-моддаси билан айбланган Х. Д. (1984 йилда Андижон вилоятида туғилган), Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми “а” банди, 25,165-моддаси 3-қисми “а” банди ва 243-моддаси билан айбланган С. Х. (1983 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган), Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми “а” банди ва 25,165-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланган А. А. (2004 йилда Андижон вилоятида туғилган) ҳамда Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а”, “б”, “в” бандлари билан айбланган М. М. (аёл, 1973 йилда Андижон вилоятида туғилган) га оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг иш юритувига келиб тушган бўлиб, айни пайтда ушбу жиноят иши “E-XSUD” электрон ахборот тизими орқали судьялар ўртасида тақсимланиш жараёнидадир.

Тасдиқланган айблов хулосасига кўра мазкур жиноят иши бўйича 19 нафар жабрланувчи ва 10 нафар фуқаровий даъвогар мавжуд бўлиб, жиноят оқибатида уларга жами 5 138 000 000 сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги аниқланган.

Жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланиши ҳақида қўшимча маълумот берилиши маълум қилинган.