Конституцияга таклифим бор: Ҳар ким ўзига жавоб бериши тўғри

Матбуотда Конституцияга “Шахснинг судланганлиги ва ундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклашга асос бўлиши мумкин эмас”, деб қатъий ёзиб қўйиш кераклиги ҳақидаги таклифни ўқидим.

Бу қариндош-уруғчилик, қуда-андачиликни ниҳоятда қадрлайдиган халқимиз учун қанчалик қувончли хабар эканлигини тасаввур қилиш қийин. Бу мамлакатимизни том маънода ҳуқуқий давлат деб эътироф этишга асос бўладиган зўр ва дангал таклиф.
Таклиф Конституцияда акс этса билими, иқтидори ва қувваи ҳофизаси баланд ўзбегимнинг йигит ва қизларини ўзини ҳар томонлама намоён қилиш, мамлакат ва оиласи фаровонлиги йўлида ҳалол ва садоқат билан меҳнат қилиш имкониятини тақдим этишига ишончим комил. Муҳими, юртимизни узоқ ва яқиндаги “дўстлари”ни ҳам, бизни ҳа деганда асоссиз танқид қиладиган, бурро тилини қисиб қўядиган қарор.

Ҳамротош Шодиева,
Каттақўрғон шаҳар Халқ қабулхонаси мудири.