Кореяда шартномани бузган юртдошларимиз депортация қилинди
- 07.10.2021 16:18
- 180
- Хориж
Корея Республикасида 5 ойлик мавсумий ишларда Е-8 визаси билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун вилоятларда танловлар ташкил этилиб, муваффақиятли ўтганлар ишлаш учун жўнаб кетаётгани хабар қилинган эди.
Шартнома шартларини бузган фуқарога катта миқдордаги жарима қўлланиши, Корея Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилиши каби ҳуқуқий чоралар кўрилиши ҳақида такрор ва такрор огоҳлантирилган.
Шунга қарамай меҳнат шартномаси шартларини бузган ва иш жойидан ноқонуний чиқиб кетган 3 нафар фуқаро Корея Республикасининг иммиграция ходимлари томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!