Коронавирус: кеча Самарқандда 72 кишида касаллик қайд этилди, 92 нафар бемор тузалди

🔺2021 йил 30 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 111 153 (+476) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 20 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 20 нафари Андижон вилоятида,
📌 25 нафари Бухоро вилоятида,
📌 41 нафари Жиззах вилоятида,
📌 16 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 7 нафари Навоий вилоятида,
📌 43 нафари Наманган вилоятида,
📌 72 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 18 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 32 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 28 нафари Фарғона вилоятида,
📌 4 нафари Хоразм вилоятида,
📌 49 нафари Тошкент вилоятида,
📌 101 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида республикамиз бўйича 633 нафар, шундан Самарқанд вилоятида 92 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 107 696 нафарга етди.

⚫️ Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2 717 нафар бемор даволанмоқда.