Коронавирус: Самарқандда 49 киши касалланди, 56 нафар бемор тузалди

🔺 Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилишича, 2021 йил 5 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 113 568 (+496) нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 19 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 23 нафари Андижон вилоятида,
📌 25 нафари Бухоро вилоятида,
📌 45 нафари Жиззах вилоятида,
📌 12 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 10 нафари Навоий вилоятида,
📌 24 нафари Наманган вилоятида,
📌 49 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 18 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 21 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 27 нафари Фарғона вилоятида,
📌 21 нафари Хоразм вилоятида,
📌 54 нафари Тошкент вилоятида,
📌 148 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 172 нафар кишида пневмония аниқланди.

♻️ Кеча республика бўйича 281 нафар, шундан Самарқанд вилоятида 56 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 109 349 нафарга етди. 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.