Коронавирус: Самарқандда 78 киши касалланди, 120 нафар бемор тузалди
🔺 2021 йил 26 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 125 784 (+789) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 75 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 23 нафари Андижон вилоятида,
📌 16 нафари Бухоро вилоятида,
📌 79 нафари Жиззах вилоятида,
📌 25 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 16 нафари Навоий вилоятида,
📌 32 нафари Наманган вилоятида,
📌 78 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 25 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 89 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 72 нафари Фарғона вилоятида,
📌 42 нафари Хоразм вилоятида,
📌 105 нафари Тошкент вилоятида,
📌 112 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
❗️Бундан ташқари, 521 нафар кишида пневмония аниқланди.
♻️ Кеча республикамиз бўйича 871 нафар, шундан Самарқанд вилоятида 120 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 120 320 нафарга етди, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.