Коронавирусда ва шамоллашда ҳид билишнинг йўқолиши: фарқи нимада?
COVID-19 га чалинганда ҳид билиш қобилиятининг йўқолиши мутлақо бошқача — у грипп ёки шамоллашникидан фарқ қилади.
Коронавирусда ҳид билиш қобилияти бир зумда йўқолади. Бурун битиши ёки тумов кузатилмайди. Аксарият беморлар эркин нафас олишда давом этишади.
Фарқларни аниқлашнинг махсус усуллари ҳам мавжуд, бунинг учун қаҳва, саримсоқпиёз, апельсин ёки шакарни татиб ёки ҳидлаб кўриш кифоя.
Яна бир фарқи — «ҳақиқий» таъмнинг йўқолишидир. Коронавирусга чалинганлар аччиқни шириндан фарқлай олишмайди. Экспертларнинг фикрича, бунинг сабаби вирус бевосита таъм ва ҳидга масъул нерв ҳужайраларини фалажлаб қўйишидадир.