Корхоналарга қуёш панелларини ўрнатиш қандай самара беради?

Самарқанд туманида вилоят прокурори М.Эшназаров раҳбарлигида вилоятда муқобил энергия манбаларини жорий этиш, энерготежамкор ускуналарни ўрнатиш ҳамда энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этишга бағишланган тақдимот ўтказилди.
Унда энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш, иқтисод қилиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида сўз юритилди. Бу борада ҳали имкониятлар кўплиги таъкидланиб, ушбу ишларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Тадбир давомида иштирокчилар “Sam Solar” МЧЖда бўлиб, у ерда қуёш панеллари, гелиоколлектор ва тежамкор электр ускуналарининг афзалликлари билан танишди.
Шунингдек, тақдимотда электр энергиясига ноқонуний уланиш ҳолатларини аниқлаш, истеъмолчилар билан мулоқот вақтида видеони ёзиб олиш (боди камера) мосламаларини жорий этилиши натижасида коррупцион ҳолатларни олди олиниши таъкидланди.