Кутилмаган жойларда яшашни афзал кўрган одамлар
Шукрлар бўлсин, биз оиламиз билан яшаймиз, мактабга борамиз, ишга жойлашамиз ва ўз уйимизга эгамиз. Баъзи одамлар борки, ҳатто кийимларини қаерга осиш масаласида ҳам ўйланиб қолади. Келинг, одамлар ўзи яшаши учун танлаган энг кутилмаган жойларни кўриб чиқамиз.
Эркак 14 йилдан бери Пекин аэропортида яшайди
2022 йилда Пекин шаҳри яшовчиси Вей Цзяньго 14 йилдан бери пойтахт халқаро аэропортида яшаб келгани маълум бўлди. У исталган вақтда у ердан кетиши мумкин, чунки унинг бутун оиласи шаҳарда яшайди. Бироқ у ўз уйида яшашни ёқтирмагани учун аэропортда қолишга қарор қилган.
Цзяньгонинг сўзларига кўра, у 2008 йилда хотини билан жанжаллашиб, уйини тарк этган. Таъкидлашича, оиласи унинг чекиши ва ичишни ёқтирмаслиги учун у ўзини эркинликдан маҳрум қилингандек ҳис қилди. Вей аэропортнинг 2-терминалида ўз дўконини очди ва ўшандан бери шу ерда яшаб келади. Унинг сўзларига кўра, агар у ичиш ва чекишни тўхтатса, оиласи уни исталган вақтда қайтариб олишга тайёр, лекин ҳозирча унинг ўзи бунга тайёр эмас.
Канализацияда 22 йил
Қайсидир маънода, ҳар қандай жой уй бу сизнинг уйингиз, агар ёнингизда севган одамларингиз бирга бўлса... Бу ҳар доим ҳам яхши уй ёки квартира бўлмаслиги мумкин ва тасодифий ҳоллар туфайли баъзи одамлар ғайриоддий бўлса-да, одатий бўлмаган экстремал турар жойларга жойлашишга мажбур бўлишади.
Колумбиялик эр-хотин Мигель ва Мария 20 йилдан ортиқ вақт давомида канализация трубаси ичида яшаган. Улар эгаллаган жойнинг узунлиги 9 фут (2,7 метр), кенглиги 6 фут (1,8 метр), баландлигиэса 5 фут (1,5 метр) эди, яъни улар қаддини тик кўтариб туролмаган.
Эр-хотин ўз уйини ётоқхона ва кичкина ошхона билан жиҳозлади, Мигель электрни улашга муваффақ бўлганлиги туфайли улар телевизор томоша қилишлари ҳам мумкин эди.
22 йил... Круиз лайнерида
Марио Сальcедо денгизни шунчалик яхши кўрадики, у сўнгги 22 йилдан бери круиз кемаларида яшаб келади.
Сальседо кўп йиллар давомида молия соҳасида ишлади ва бир кун ўз ҳаётини сарҳисоб қилиб, у уйидан кўра кўпроқ бошқа жойларда яшаб келганини пайқади. 1997 йилда нафақага чиққан Марио кейинги ҳаётини ўз шартлари асосида ўтказишга ва дунё кезиш учун "Royal Caribbean" круиз кемасида кўчиб ўтишга қарор қилди. Ковиддаги вазият буни имконсиз қилган 15 ойдан ташқари, у йигирма йилдан кўпроқ вақт давомида кемада яшади.
Уй эгаси бўлган одамлар учун бу ғоя бироз ғалати туюлади, аммо амалий нуқтаи назардан бунга ишониш қийин эмас. Агар Сальседонинг уйи бўлмаса, демак, унинг ижара ёки ипотека, коммунал тўловлари ёки озиқ-овқат маҳсулотлари, автомобиль суғуртаси ёки газ харажатлари бўлмайди. Унга овқат пишириш ёки уй тозалаш керак эмас. Унинг ҳар куни режалаштирилган тадбирлари бор ва агар хоҳласа, тўхтовсиз мулоқот қилиши мумкин. Бундай ҳаёт учун у йилига 60-70 минг доллар тўлайди.
Ёлғизликда 30 йил
Ҳамма ҳам ҳеч бўлмаса бир муддат бу гавжум дунёдан узоқроқда яшаб кўришни орзу қилса керак. Мауро Моранди 1989 йилда, Буделли оролининг қўриқчиси нафақага чиқишни режалаштираётганини билиб олганида ўз орзусини амалга оширди. У бу лавозимни эгаллаб, бир нечта мушуклар билан бирга 32 йил давомида оролнинг ягона аҳолисига айланди ва келиб турадиган сайёҳларга мезбонлик қиларди.
Ҳукумат архипелагнинг бир қисми бўлган ушбу оролни миллий боғ ва алоҳида зона деб эълон қилди. Оролни ҳимоя қилиш мақсадида туризм индустрияси ёпилди. Расмийлар Морандини 2018 йилда ҳайдаб чиқаришга ҳаракат қилишди, бироқ оммавий петиция унинг қолиши кераклигига ишонган одамлардан 18 минг имзо тўплади.
2021 йилда вазият ўзгарди ва ёлғизлигига қарамай, ижтимоий тармоқларда ўз аккаунтини юритган Моранди, ниҳоят босимга берилиб, оролни тарк этгани ҳақида ёзган постини эълон қилди. 82 ёшида у ўқитувчи бўлиб ишлаган вақтида тўплаган нафақасига ўз шаҳридан уй сотиб олди.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.