Локдаун Хитойда коронавирус кўпайишини тўхтатишга ёрдам бермади
- 18.03.2022 17:10
- 495
- COVID-19
Хитойда 17 март куни 2388 та янги ўткир коронавирус инфекцияси ҳолати қайд этилди, деб хабар қилди Хитой Халқ Республикаси соғлиқни сақлаш давлат комиссияси.
Бундан ташқари, мамлакатда 1226 ҳолатда касалликнинг аломатларсиз кечиши аниқланган. Хитойда касалликнинг оғир ва енгил ҳолатлари алоҳида қайд этилади.
Расмийлар томонидан кўрилаётган қатъий чоралар, жумладан локдаунга қарамай, инфекциянинг тарқалиши давом этмоқда.
Пандемия бошлангандан бери Хитойда жами 126 324 та COVID-19 инфекцияси аниқланган бўлиб, 4 636 нафар киши касаллик қурбони бўлган.