Мажбурий меҳнатга йўл қўйган мансабдорлар 736 млн сўм жаримага тортилди

Жорий йилнинг 10 ойида мажбурий меҳнатга йўл қўйган 62 нафар мансабдор шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси билан 736,1 млн. сўм миқдорида жарима қўлланилган.

18 ҳолатда юқори турувчи ташкилотларга тақдимномалар киритилган ҳамда 1 ҳолатда ҳужжатлар суд органларига, 4 ҳолатда прокуратура органларига юборилган.

Пахта йиғим-терими мавсумида жами 13 419 та мониторинглар олиб борилган бўлиб, меҳнат қонунчилигини бузганлиги учун 65 нафар мансабдор шахсга жами 198,4 млн. сўм миқдорда маъмурий жарима тайинланган.

Бунда 5 ҳолатда мажбурий меҳнат бўйича, 21 ҳолатда меҳнат шартномаси тузилмаганлиги, 25 ҳолатда меҳнат шароитлари яратилмаганлиги, 14 ҳолатда терим пулларининг ўз вақтида тўламаслик фактлари аниқланиб, мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган. 

Шунингдек, аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан 48 ҳолат юзасидан ёзма кўрсатмалар киритилган.

Меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари таъминлаш юзасидан қонунбузилишлар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда:

➖ халқ таълими тизимидаги ташкилот ва умумтаълим мактабларида 8386 та;

➖ мактабгача таълим муассасаларида 6520 та;

➖ тиббиёт муассасаларида 2770 та;

➖ қурилиш соҳасида 2473 та;

➖ қишлоқ хўжалигида 497 та;

➖ олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида 803 та;

➖ саноат корхоналарида 679 та;

➖ транспорт соҳасида 517 та;

➖ савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 229 ҳолатда мансабдор шахслар томонидан ходимларнинг ҳуқуқлари бузилган.