Марказий банк вилоят бош бошқармаси тижорат банкларидаги имтиёзли таълим кредитлари ҳақида маълумот берди
Айтилишича, мазкур таълим кредити мамлакатдаги барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим даргоҳларида, кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқийдиган (ўқишга қабул қилинган) талабларга ажратилади.
Кредит шартлари:
Фоизи – 14% (Марказий банк асосий ставкасида);
Миқдори – олий таълим муассасасида шартнома асосидаги йиллик контракт миқдорида;
Муддати – талаба ўқишини тугатгандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб, 7 йил муддатга.
Кредит олиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?
Шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
Олий таълим муассасаси билан тузилган шартнома нусхаси.
Талаба хотин-қизлар таълим кредити фоизларини тўлашдан озод этилади. Мазкур таълим кредити бўйича фоиз тўловларини Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси томонидан тижорат банкларига тўлаб берилади.
Агар Марказий банк асосий ставкаси пасайса, имтиёзли таълим кредити фоиз ставкаси ҳам пасайтирилади, агар асосий ставка оширилса, кредит ставкаси кўтарилмайди.
Самарқанд вилоятида қуйидаги тижорат банкларидан таълим кредитларини олиш мумкин: "Ипотека-банк", "Асака банк", "Микрокредитбанк" ва "Халқ банки".