Марказий Осиё жамоалари қитъа чемпионати йўлланмаси учун беллашмоқда
Самарқанд шаҳридаги енгил атлетика ва ўйин турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида баскетбол бўйича Осиё чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё баскетбол ассоциацияси саралаш баҳсларига старт берилди.
Мусобақанинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Рустам Қобилов, Ўзбекистон баскетбол федерацияси бош котиби Равшан Ғаниев иштирок этиб, спортчиларга муваффақият тилади.
Мусобақада Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон терма жамоалари жорий йилнинг сентябрь ойида Қатарда ўтказиладиган Осиё чемпионати йўлланмаси учун баҳс олиб бормоқда.
Баҳслар 30 июнга қадар давом этади.