Машинасозлик, агросаноат, кимё, фармацевтика... Беларусь билан ҳамкорликдаги йўналишлар белгилаб олинди
Ўзбекистон ва Беларусь Президентлари амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Томонлар икки мамлакатда савдо уйлари ва логистика марказлари тармоғини кенгайтириш, озиқ-овқатни тезлаштирилган тарзда етказиб бериш бўйича “Агроэкспресс” лойиҳасини ишга тушириш, товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаштириш бўйича электрон тизимни жорий қилишга келишиб олдилар.
Ўзбекистон ва Беларусь етакчилари машинасозлик, агросаноат, кимё, фармацевтика ва электротехника тармоқларида саноат кооперацияси бўйича ўзиро манфаатли шерикликни илгари суриш зарурлигини қайд этдилар.
Мамлакатларимиз ҳудудларининг салоҳиятидан самарали фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди. Давлатимиз раҳбари Ўзбекистонда иккинчи Ҳудудлараро форумни ўтказишни таклиф этди.
Томонлар маданий-гуманитар йўналишда, биринчи навбатда таълим ва кинематография соҳаларидаги ҳамкорлик фаол ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.
ШҲТ саммитида рақамли трансформация ва “яшил” энергетика соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилади