Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мексикада 7,1 магнитудага тенг зилзила юз берди

Мексика жанубида 7,1 магнитудага тенг зилзила содир бўлди. Бу ҳақда мамлакат сейсмология хизмати хабар берди.

Зилзила маркази Оахако штатининг Крусесита шаҳридан 12 километр узоқликда жойлашган. Табиий офат оқибатида 5 киши ҳалок бўлган ва 30 киши жабрланган. Ер ости силкинишлари мамлакат жанубидаги бешта касалхона биноси, маҳаллий черков, ҳукумат биноси ва бир қатор бошқа биноларга жиддий зарар етказган.
Зилзила оқибатида юзага келган ер кўчиши натижасида 190-федерал трассанинг икки ҳудуди тўлиқ ёпилган.