Мексикалик аёллар 8 март куни яшаш ҳуқуқини талаб қилишди
- 09.03.2022 17:45
- 38
- Хориж
8 март куни ўн минглаб аёллар Мехико кўчаларига чиқиб, аёллар ўлими ва оиладаги зўравонлик ҳолатлари рекорд даражада қайд этилган мамлакатда адолат ва яшаш ҳуқуқини талаб қилишди. Намойишни 3000 нафар полициячи қўриқлади.
Феминистик танқидга жавобан президент Лопес Обрадор "аёллар ҳуқуқлари ва гендер тенглиги учун курашни давом эттиришга" ваъда берди. Расмий маълумотларга кўра, ўтган йили Мексикада 1006 нафар аёл ўлдирилган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 978 нафарни ташкил қилган.
Мамлакатда аёлларга нисбатан содир этилган жиноятлар умумий жиноятларнинг 14,8 фоизини ташкил этади. INEGI Миллий статистика институти маълумотларига кўра, уларнинг 80 фоизи оиладаги зўравонлик, 8,4 фоизи жинсий зўравонликдир.
Теглар:
Мексика
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!