Миллионлаб долларга сотилган қимматбаҳо фотосуратлар
Кўпчилик санъат асари қиммат, баъзан эса ҳаддан ташқари қиммат эканига кўникиб қолган. Суратларни жуда ҳам қиммат нархда сотиш одатда “Christie’s”, “Sotheby’s” аукционларда ёки хусусий равишда амалга оширилади. Бой коллекциячи харидорлар кўпинча ўз исмларини билинтирмасликка ҳаракат қилишади. Бугун сизни ақлга сиғмайдиган баҳода сотилган фотосуратлар билан таништирмоқчимиз.
Кевин Абош — «Картошка #345» (2010)
Баҳоси: 1 080 000 доллар
Кевин Абош картошкани одамлардек суратгаолишни яхши кўришини айтади. Ахир, бу ўсимликрасмларда ҳар доим ҳар хил чиқади-да. Ажабланарлиси, ирландиялик фотограф томониданолинган картошка портретларидан бири анонимевропалик тадбиркор томонидан юқоридакўрсатилган катта пулга сотиб олинган.
Томас Штрут — «Пантеон, Рим» (1990)
Баҳоси: 1 810 000 доллар
Немис фотографи йирик музейларга ташриф буюрувчиларни ва галереянинг ўзига хос атмосферасини суратга олишни яхши кўради. Машҳур Рим пантеонида олинган бундай суратлардан бири 2007 йилда “Christie’s”аукционида сотилган.
Номаълум фотограф — «Билли Кид» (~1879)
Баҳоси: 2 300 000 доллар
Бу Билли Кид номи билан танилган, ўлимидан сўнг Ёввойи Ғарбнинг рамзларидан бири мақомини олган машҳур америкалик жиноятчи Уильям Генри Маккарти. 2015 йилгача бу расм Билли Киднинг омон қолган ягона фотосурати деб ҳисобланган.
Синди Шерман — «#153» (1985)
Баҳоси : 2 770 500 доллар
Фотосуратлар саноатининг энг кўзга кўринган арбобларидан бири, ўзининг кучли ва провокацион ишлари билан танилган Синди Шерманнинг даҳшатли суратларидан бири. Бу суратдаги асар қаҳрамони ҳам унинг ўзи. Муаллиф барча расмларига бадиий ном бермасдан уларни фақат рақамлар билан белгилаб қўяди.
Эдвард Стайхен — «Кўлдаги Ой нури» (1904)
Баҳоси : 2 928 000 доллар
Тунда олинган биринчи рангли фотосурат унинг ўзига хослиги ва қийматини белгилаб қўйди.
Андреас Гурски — «Чикаго товар биржаси-III» (1999)
Баҳоси: 3 301 771 доллар
Машҳур немис фотосуратчиси Гурскийнинг бу сурати юқори аниқликда олинган: асл тасвирни катталаштириш орқали сиз Чикагодаги биржа ишининг энг кичик тафсилотлари - одамларнинг юзлари ва ҳатто компьютер экранларида нима бўлаётганини кўришингиз мумкин.
Джефф Уолл — «Ўлган жангчилар гапирганда... (1992)
Баҳоси: 3 666 500 доллар
Йўқ, бу ҳарбий репортаж эмас. Студияда олинган жуда юқори сифатли саҳналаштирилган кадрдаги профессионал актёрлар Афғонистон урушипайтидаги аскарлар каби тарихий аниқлик билан кийинган. Сюжетга кўра, портлаш оқибатида ҳалок бўлган аскарлар жонланиб, ҳайрат билан ўз таналарини кўздан кечиришади.
Андреас Гурски — «Рейн II» (1999)
Баҳоси: 4 338 500 доллар
Сотуви расман “Christie’s” аукционида рўйхатдан ўтган энг қиммат сурат. Қизиғи шундаки, сунъий йўл билан суратдан электростанция, ити билан сайр қилаётган одам ва бошқа порт объектлари олиб ташланган. “Замонавий дарёнинг аниқ тасвири”ни тафсифлашни истаган Гурскийга айнан шундай кўриниш керак бўлди.
Питер Лик — «Фантом» (2014)
Баҳоси: 6 500 000 доллар
Аризона штатидаги Антилопа дарасидаги ғорда олинган сурат. Суратда қуёш нурларидаги чанг ва қум контурлари ҳақиқатан ҳам шарпага ўхшаб кўриниши мумкин. Дастлаб, расм рангли эди, аммо оқ қора рангдаги версияси рекорд баҳода сотиб олинган. Австралиялик фотосуратчининг саховатли, аммо аноним харидор билан келишуви шахсий хусусиятга эга эди, шунинг учун баъзимутахассислар бу рекордни тан олишдан бош тортишади. Бироқ, Питер Лик “олди-сотди”гаҳамроҳлик қилган адвокатлар кўрсатмаларига эга.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.