Миллионлаб одамларнинг ёстиғини қуритган очарчилик: Бундестаг "голодомор"ни украиналикларнинг геноциди сифатида тан олди
Германия Бундестаги 30 ноябрь, чоршанба куни кечқурун кўпчилик овоз билан қасддан уюштирилган ва қўллаб-қувватлаган "голодомор" деб аталмиш украиналиклар геноциди сифатида тан олиниши ҳақидаги резолюцияни қабул қилди. (Голодомор — оммавий очарчилик, 1932-1933 йилларда Украина ССРнинг бутун ҳудудини қамраб олган ва миллионлаб инсонлар қурбон бўлган).
Резолюция қабул қилинишига бир депутат қарши овоз берди, “Германия учун муқобил” ва “Чап” партиялари бетараф қолди. Учрашувда Украинанинг Берлиндаги янги элчиси Олексий Макеев иштирок этди.
Россиянинг Германиядаги элчиси Сергей Нечаев германиялик депутатларнинг "голодомор" деб аталмиш ҳодисани геноцид деб тан олиш резолюциясини муҳокама қилиш ва қабул қилиш ташаббусини тарихга ва ҳақиқатга зид деб атади.
Россия "Голодомор"ни украиналиклар геноциди сифатида тан олмайди. Москванинг фикрича, бу мамлакат халқлари учун “умумий фожиа” ва унинг ҳудудидаги “энг йирик гуманитар фалокат” бўлган.