Миллионлар ўйини билан боғлиқ ғаройиб фактлар

Футбол ўйини элементлари милоддан аввалги 476 йилларда Хитойда ўйлаб топилган бўлса ҳам бугунги тартибдаги футбол ўйинларига ХIX асрда Англияда асос солинган.

***

Ҳар ўйинда профессионал футболчилар ўртача 9,65 километр масофани босиб ўтади.

***

Баскетбол ўйинлари даставвал футбол тўплари билан ўйналган.

***

Футбол тўплари ишлаб чиқишда Покистон етакчилик қилади. Дунёдаги футбол тўпларининг 80 фоизи ушбу давлатда ишлаб чиқарилади.

***

1913 йилга қадар дарвозабонларнинг кийими ўйинчиларникидан фарқ қилмаган.

***

1857 йилда тузилган инглиз командаси Шеффилд дунёнинг биринчи футбол командаси ҳисобланади.

***

Профессионал футбол тўпи кўриниши ва ўлчами 120 йилдан ортиқ вақт мобайнида 70 сантиметр (28 дюйм)дан кўп бўлмаган ва 68 сантиметр (27 дюйм)дан кам бўлмаган ўлчамини сақлаб келмоқда. Стандарт тўп оғирлиги ўйин аввалида оғирлиги 410-450 грамм бўлиши керак.

***

Биринчи марта 1937 йилда футбол ўйинлари телевидениеда тўғридан-тўғри намойиш этилган. Унга қадар эса ихлосмандлар ўйин боришини фақат радио орқали тинглаш имкониятига эга бўлган.

***

Криштиану Роналдуга бу исмни унинг отаси АҚШ раҳбари Рональд Рейганга ҳавас қилиб қўйган.

***

Футбол майдонидаги йўл-йўл кўриниши чим ўриш ускунасининг турли йўналишдаги ҳаракатидан юзага келади. Шу билан бирга бу чизиқлар ҳакамларга ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлашда ёрдам беради.

***

Пенальти ўйинга 1891 йилдан тадбиқ этилган. Тўп ўшанда ҳам 11 метр масофадан тепилган бўлса-да, аммо айнан бир нуқта белгиланмаган эди.

***

"Абердин" клуби ўйинчиси Хишам Зеруали 0 рақами остида ўйнаган. Бу рақамни танланиши мухлислар унга қўйган "Зеро ноль" лақаби сабаб бўлган. Шотландия футбол федерацияси Хишам Зеруалининг фожиали ўлимидан сўнг футболчиларнинг ноодатий рақамларда майдонга тушишини тақиқлаган.

***

Роберт Левандовский 2015 йилда 9 дақиқа ичида рақиб дарвозасига 5 маротаба гол уриб, рекорд ўрнатган.

***

Бутунжаҳон футбол ассоциацияси ФИФАга 1904 йилда Парижда асос солинган. Илк таркибда Бельгия, Дания, Франция, Нидерландия, Испания, Швеция ҳамда Швейцария давлатлари бор эди.