Миллий ўзликка асосланган Конституциягина адолат қўрғонига айланади

Конституциявий ислоҳотлар миллий ўзлигимизни янада теран англашимизга хизмат қилиши билан биз, кекса авлод вакилларида катта қизиқиш уйғотди.

Масалан, Бош қомусимизга “Инсон қадри учун” ғояси асосида миллий ўзлигимиз, бебаҳо қадриятларимиз чуқур сингдирилиб, инсон манфаатлари улуғланмоқда. Зотан, миллий ўзликка асосланган Конституциягина адолат қўрғонига айланади.
Қонун лойиҳасида 1-модда. “Ўзбекистон – суверен республика, ҳуқуқий, ижтимоий, дунёвий, демократик давлат. Давлатнинг «Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» деган номлари бир маънони англатади», дея ўзгартирилиши таклифи берилди. Яъни, “...ҳуқуқий, ижтимоий, дунёвий” сўзлари қўшилди.
Ҳуқуқ ва эркинликларимизни кафолатлайдиган муҳим бу ҳужжатга “ижтимоий давлат” тушунчасининг киритилиши ҳар бир фуқаро учун ғамхўрлик кўрсатадиган мамлакат бўлишидан далолат. Одамлар учун муносиб яшаш шароити яратиб берилади. Барча муаммоларга жамият муаммоси сифатида ёндашилади. Лўнда қилиб айтганда, ёшлар ҳам аёллар ва кексалар ҳам эътибордан четда қолмайди.

Эштурди Раҳимов,
меҳнат фахрийси, Нуробод тумани.