Миср эҳромлари ҳозир қурилганда қанчага тушарди?

Миср эҳромлари нафақат ички қурилиши, балки ташқи кўринишида ҳам жуда кўп сирларни яшириб келмоқда. Мисол учун, эҳромлар қурилиши жараёни қандай кечгани ва неча пулга тушгани ҳозиргача жумбоқ.

Археологлар эҳромлар қурилиши билан қизиқиб, агар қурилиш ҳозир, замонавий техникалар мавжуд замонда барпо этилганда қандай бўлишини хомаки ҳисоб–китоб қилиб кўрдилар. Мисол тариқасида Гизадаги Буюк эҳром - Хеопс эҳроми қурилиши таҳлил этилди. Эҳром 4500 йил аввал қурилган, баландлиги 146 метр бўлган, ҳозир 138 метрга кичрайган. Унинг қурилишига ҳар бири уч тонна келадиган 2,3 миллионта тош кетган. Қурилиши камида 20 йил давом этган.

Шундай қилиб агар ҳозирда энг кам муддат – беш йилда шунақа эҳром қурилиши зарур бўлса, кўтарма кранлар ва вертолётлардан фойдаланилиб, 2 минг қурувчи ишлаши зарур бўларкан.

Балиқ таъмли ўт таом

Исроиллик тадқиқотчилар сувости пўпанак ўтлардан таом тайёрлашни ўрганди. Ушбу таом лосось – Сулаймон балиқдан пиширилган мазали овқатдан фарқ қилмайди.

Исроилликларнинг таъкидлашича, уни тайёрланиш жараёнида кимёвий қўшилмалардан фойдаланилмайди.

Калифорния универсетети олимлари эса денгиз сув ўтларидан экологик тоза пойабзал товон – тагликлари тайёрлаш технологиясини яратдилар. Оёқ кийимларнинг устки қисми ҳам сув ўтлари толасидан тайёрланади.

Номаълум ороллар

Ер юзасида “оқ доғлар“ қолмади, деган кишилар адашади. Маълумки, сайёрамиз муз қопламаси йилдан йилга жадал эриб бормоқда. Натижада океан юзасида шу пайтгача яширинган илгари номаълум ороллар пайдо бўлмоқда.

Антарктиданинг шарқий қирғоқбўйида ана шундай ороллардан бири аниқланди. Кўп йиллик йўлдош орқали кузатувларда уни қоплаган муз эришига қарамасдан, орол ўз шаклини сақлаб турибди. Аммо ҳозирча қор ва муз билан қоплаган “ ер” чегарасини аниқлаб бўлмаяпти.

Т.Шомуродов тайёрлади.