“Мойка”дан гилам ювиш фабрикасигача: Самарқанддаги “Таскин” жамоаси фаолиятига назар
Асосий фаолияти аҳоли ва корхона-ташкилотларнинг буюртмасига асосан гилам ювиш ва етказиш билан шуғулланувчи “Таскин” фабрикасининг ташкил бўлиш тарихи қизиқ ва ўзига хос.
Корхона раҳбари Жамшид Ҳасанов бу ҳақда қисқача сўзлаб берди:
- 2010 йилдан автомашиналар ювиш соҳасида ишлаб юрардик. Вақт ўтиб, одамларнинг яшаш даражаси ўзгарган сайин машина билан бир қаторда гилам ювиб беришимизни ҳам сўрайдиганлар пайдо бўла бошлади. 2017 йилга келиб бундай талаблар анча ошди. Тушундикки, Самарқандда гилам ювиш хизматини ишга тушириш вақти келди.Дастлаб кўпчилик фикримдан қайтармоқчи бўлди, “Гилам ювиш бизнес эмас, қопламайди, ким ҳам пул бериб гилам ювдиради…”. Аммо бу жараёнларнинг ичида юрганим учун ишимиз вақти келиб ривожланишини сезиб турардим.
Ва ўша йили таваккал қилиб корхонамизни очишга қарор қилдик. Хориждан махсус ускуналар олиб келдик, жой топдик, гиламларни хонадонлардан олиб келиш ва етказишда битта такси гаплашдик. Хуллас, камтарона жамоамиз, аниқроғи, битта ходим билан яхши ниятлар билан ишни бошладик.
Энг қизиғи, ўша йилнинг ўзида қилинган харажатларимиз чиқиб кетди. Йил охирида ҳатто фойда кўра бошладик. Билдикки, Самарқандда ростдан ҳам бу хизматга талаб бор экан. Талаб кундан-кунга ошиб борарди. Аста-секин жамоамиз кенгайиб, мана, бугунги кунда буюртмаларни етказиш учун 7 та махсус машинамиз тиним билмай ишлаб турибди. Ҳозирда ишчи ходимларимиз сони 40 нафарга етди. Талаб ошиб бораётгани сабабли Самарқанд шаҳрининг ўзида яна битта корхона очдик, - дейди Жамшид Ҳасанов.
Корхонанинг мижозлар билан ишлаш тартиби ҳам қизиқ: Айтайлик, 100 та мижоздан бир ё икки нафари корхонадан норозилигини билдирса, албатта тегишли ходим мижознинг хонадонига бориб икки таклиф билдиради: “Хоҳласангиз пулингизни қайтариб берамиз ёки истагингизга қараб гиламни бепул қайтадан ювиб беришимиз мумкин”.
Лекин агар шикоят қилувчилар сони 100 тадан 4 нафарга етса барча иш тўхтатилиб, йиғилиш ўтказилади ва муаммо қаердалиги жиддий ўрганилади: гилам ювишдами, кассадами, етказиб беришдами, мижозлар билан муомаладами… хуллас, қаерда хатога йўл қўйилаётгани аниқланиб, бартараф этиб, кейин яна иш давом эттирилади.
“Мижозлар билан ишлаш энг асосий қоидамиз, уларнинг бирортаси биздан норози бўлмаслиги керак. Эҳтимол, шу сабабдан ҳам бизнинг хизматга мурожаат қилувчилар сони кун сайин ошмоқда.
Бундан ташқари, гилам ювишда ишлатиладиган ювиш воситаларини ташлаш, технологиялар, қуритишга эътибор бериш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Масалан, биз дунёнинг барча давлатларида ишлатиладиган, Туркияда ишлаб чиқариладиган бренд шампундан фойдаланамиз. Бир метр квадратга бир литр хушбўй шампун ишлатилади.
Жорий йил Туркия сафарида бўлганимизда соҳа бўйича яна ҳам кўпроқ тажриба орттирдик. Гиламларни ювишда Туркиянинг машҳур “KARPAKS” шампунларидан фойдаланамиз. Ана шу маҳсулот ишлаб чиқарувчилари таклифи билан турк диёрига ташрифимиз давомида соҳага оид кўплаб корхоналар иш фаолиятини ўргандик. Энг муҳими, гилам ювишда ишлатиладиган дунёнинг энг илғор технологиялари билан танишдик. Тез орада Германиядан энг замонавий ҳисобланган ана шундай технологияларни Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб, ўзимиз олиб келамиз”, дейди Жамшид Ҳасанов.
Корхона раҳбарига кўра, гилам ювишга талаб аста-секин бошқа ҳудудларда ҳам ошиб бормоқда. Шундан келиб чиқиб, тез орада вилоятнинг бошқа туман-шаҳарларида ҳам бу бўйича иш бошлаш режалаштирилган.
Корхона манзили: Самарқанд шаҳри, Марв кўчаси 116-уй
Мўлжал: "23 февраль" маҳалласи (Намозгоҳ)
Телефон: +99866-230-00-30.
Реклама ўрнида