Мьянмадаги ҳаво кучлари базасида учта портлаш содир бўлди
Мьянма ҳаво кучлари базасида содир бўлган портлашлар оқибатида 6 нафар аскар ҳалок бўлди, дея хабар беради РИА Новости Delta News Agencyга асосланиб.
Маҳаллий аҳоли биринчи портлашни тунги соат 3:00 ларда эшитган, кейин яна иккита портлаш содир бўлган. Армия базаси Магуэ туманида жойлашган. У ерда учта қўлбола портловчи мослама портлаган деб тахмин қилинмоқда.
Мьянманинг кўплаб шаҳарларида ҳарбийлар фуқаролик ҳукуматини ағдариб ташлагани, унинг бир неча аъзосини ҳибсга олгани ва ҳукуматни ўз қўлларига олганидан бери ҳарбий ҳукуматга қарши ҳар куни оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Ҳарбийлар бундай ҳаракатларни 2020 йилги сайловнинг умумий натижаларини оммавий равишда сохталаштириш ва аввалги ҳукумат буни текширишни истамагани билан изоҳлаган.
Ҳарбий ҳукумат раҳбарлари бир йил ичида янги сайловлар ўтказишга ва ҳукуматни ғолиб бўлган партияга ўтказишга ваъда беришди.
Намойишчилар орасида ҳар кунги қурбонлар статистикасини олиб борувчи Мьянма сиёсий маҳбусларга кўмаклашувчи уюшма маълумотига кўра, ҳарбийлар ҳукумат тепасига келганидан буён тўқнашувларда 728 киши ҳалок бўлди. БМТ ҳисоб-китобларига кўра эса Мьянмадаги инқироз бошланганидан бери 741 киши вафот этган, уларнинг 52 нафари болалардир.