Наманганлик шахс самарқандликнинг номига онлайн кредит расмийлаштириб олибди...
- 31.05.2023 17:35
- 91
- Жиноят ва жазо
Самарқанд шаҳрида яшовчи 35 ёшли Х.Х. ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган пластик картасига номаълум шахс томонидан 15 миллион сўм онлайн кредит расмийлаштирилганлигини билдирган. У айбдорга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Ўрганиш давомида ушбу жиноятни Наманган вилояти, Наманган туманида яшовчи 30 ёшли И.Н. содир этганлиги аниқланди.
Аниқланишича, И.Н. “Ipoteka-Retail” мобил иловаси орқали Х.Х.нинг номига 15.000.000 сўм онлайн кредит расмийлаштириб, ушбу пулларни ўзлаштириб олган.
И.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Қонунчиликда И.Н. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 45 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!