Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига бостириб кирди

Бугун эрталаб юзлаб намойишчилар Бағдоддаги Швеция элчихонасига бостириб кириб, уни ёқиб юборишди, дея хабар бермоқда Reuters вазиятдан хабардор манбаларга таяниб.

Агентлик манбасига кўра, дипломатик миссия ходимларидан ҳеч бири жабрланмаган. Бу маълумотни кейинчалик Швеция ташқи ишлар вазирлиги ҳам тасдиқлади ва ҳодисани Вена конвенциясининг жиддий бузилиши деб атади.
Шу билан бирга, Ироқ ташқи ишлар вазирлиги ўт қўйишни қоралади. Департаментнинг таъкидлашича, мамлакат расмийлари “тегишли хавфсизлик хизматларига зудлик билан тергов ўтказиш ва воқеа ҳолатларини ўрганиб, айбдорларни аниқлаш учун барча зарур чораларни кўриш” бўйича топшириқ берган.
Намойиш Стокгольмда кутилаётган Қуръон ёқиб юборилиши арафасида бўлиб ўтди.
Аввалроқ Агенcе France-Presse Швеция полицияси Скандинавия мамлакати пойтахтида Ироқ элчихонаси яқинида мусулмонларнинг муқаддас китобини ёқиб юбориш билан боғлиқ акция ўтказишга рухсат бергани ҳақида хабар берган эди.