Нега республикамизда касаллик енгил ўтяпти? Қарийб 80 фоиз бемор касалликдан тузалаётганининг сабаби нимада?

— Коронавирус инфекцияси асосан 80 фоиз ҳолатда енгил кечади, 15 фоиз ҳолатда ўрта оғирликда ва фақат 3-5 фоиз ҳолатда оғир, яъни нафас етишмовчилиги билан кечади, - дея маълум қилди Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда.

Касалликка чалинганларни эрта аниқлаш ишларининг йўлга қўйилганлиги касаллик кечишида ижобий натижаларга эришиш имконини беряпти.

Бироқ вируснинг культурал, морфологик, антиген, серологик хусусиятлари, вирулентлиги, патогенлиги каби масалалар ҳали кўплаб ўрганилади. Шунинг учун аниқ бирор тўхтамга келишга ҳали эрта.