Нореал қарздорлик бекор қилинди

Уюшмамизга Паст Дарғом туманида истиқомат қилувчи Холмурод Ҳамдамов “Пастдарғомтумангаз” идораси унга нисбатан 3 477 004 сўм ва нотўғри расмийлаштирилган далолатномадаги 4 001 809 сўм нореал қарздорлик қайд этганини ёзиб, мурожаат қилди. Бу борада қонуний кўмак беришимизни сўради.

Ушбу ариза уюшма мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди ҳамда даъвогар сифатида фуқаролик ишлари бўйича Паст Дарғом туманлараро судига мурожаат қилинди.

Суднинг якуний қарорига кўра, фуқаро Холмурод Ҳамдамовнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кўзлаб киритган даъво аризаси қаноатлантирилди ҳамда давлат божи жавобгар “Пастдарғомтумангаз” ташкилоти ҳисобидан ундирилиши лозим, деб қарор чиқарди. Шунингдек, фуқарога қўйилган барча қарздорлик нореал деб топилди.


Учқун Амиров,
“Шаҳодат” истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш уюшмаси раҳбари.