Нуҳ пайғамбаримизнинг мушуги

Ван - дунёга машҳур мушук зоти. Қадимий ривоятларга қараганда, Ван Нуҳ алайҳиссалом кемаси Арарат тоғига келиб тўхтаганда ундан қуруқликка тушган биринчи ҳайвондир.
Афсоналарга кўра, Аллоҳ бутун олам сув тошқинини юбориши ҳақида Нуҳ пайғамбаримизга ваҳий юборганда барча жонзотлардан бир жуфтдан кемага олишни буюрган. Кема Арарат тоғи яқинида Ван кўлида тўхтагани учун ундан тушган мушук ҳам Ван деб аталган. Археологик қазилмалардан олинган маълумотларда ёзилишича, кўл Арарат тоғидан 150 километр нарида жойлашган ва Ван мушуклари ҳозирги Туркия ва Арманистон ҳудудида яшаб келяпти.
Мушук XVIII ва XIII асрларда кичик Осиёга ҳукмронлик қилган Хетт подшоликлари тангаларида Исо туғилганга қадар тасвирлаб келинган. Париждаги Лувр музейида эрамизгача бўлган тахминан 75-387 йилларда Рим легионерлари қалқонида Ван мушуги тасвири туширилган экспонат сақланади.
Қалқонда нафақат Ван мушуги тасвирланган, балки жонивор ҳақида батафсил ёзилган. Қалқон Арманистон ҳудудида топилган. Афтидан Рим императори ҳозирги Туркия ва Арманистон ҳудудларини босиб олган даврга оиддир.
Т.Шомуродов тайёрлади.