Дунёдаги энг қиммат гуллар

Ҳа, дунёда гул кўп. Баъзи одамлар сайёрадаги энг ноёб ва энг чиройли гулларни топиш учун ҳатто узоқ сафарларга борадилар.
Агар сиз гулларни яхши кўрсангиз ва қайси бири энг қиммат эканлиги билан қизиқсангиз, бу рўйхат сиз учун.
Лолалар
XVII асрда лолалар бойлик рамзи бўлган. Бу гуллар жуда кам ва шунчалик қиммат бўлганки, уларнинг қиймати баъзан тузуккина уйнинг нархидан ошиб кетган. Бугунги кунда лолалар, айниқса, ўзинингбой тарихи ва турли хил шакллари ва ранглари туфайли машҳур бўлиб қолмоқда.
Заъфарон
Заъфарон (шафран) дунёдаги энг қиммат зираворлардан бири ҳисобланади, шунингдек, у гул сифатида ҳам сотилади. Баҳосининг юқорилиги гулларини йиғиш ва қайта ишлашнинг қийинлиги, шунингдек, уларнинг камёблиги билан шартланади. 450 грамм заъфарон гулларининг нархи 2000 долларга етади.
Кинабалу тилла орхидеяси
Кинабалу олтин орхидеяси фақат Малайзиянинг Кинабалу тоғида ўсади. У узун қизил-яшил барглари билан ажралиб туради, гўзаллиги ва ноёблиги туфайли дунёдаги энг қиммат орхидеяларнинг бири ҳисобланади. Битта орхидея етиштириш жараёни учун бир неча йил керак, албатта бу унинг ҳар бир гули 6000 доллар турадиган нархига таъсир кўрсатмасдан қўймайди.
Шэньчжэнь Нонгке орхидеяси
Бу орхидея инсон ижод маҳсули бўлиб, у яратувчилари шарафига номланган. Етиштириш жараёни саккиз йил давом этадиган гулнинг ўзига хослиги, гўзаллиги ва нозик хушбўйлиги туфайли уни ниҳоятда юқори нархга сотиб олиш мумкин. Унинг баҳоси 200 000 доллар.
Жульетта Роуз
Бу ҳозирги кундаги энг қиммат атиргул бўлиб, унинг нархи 3 миллион фунт атрофида. Ҳашаматли гул 2006 йилда Челси кўргазмасида тақдим этилган ва дарҳол ўзининг нозиклиги ва нафислиги билан заршунослар қалбини забт этган.
Кадупул - тун маликаси
Кактуснинг Кадупул деб номланадиган бу тури бебаҳо. У фақат тунда гуллайди ва ўзидан нозик тинчлантирувчи хушбўй ҳид чиқаради. Атиги бир неча соат давом этадиган гуллаш уни ниҳоятда ноёб ва қимматли қилади. Гулларни йиғиш деярли мумкин эмас - улар осонгина тўкилади ва жуда тез нобуд бўлади.
Капудулни тун маликаси ҳам деб аташади. У Шри-Ланкада “яшайди”, аммо ҳар бир маҳаллий аҳолининг ҳам бу мўъжизани кўриш имконияти йўқ.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.