Оёқ кийимлари билан боғлиқ қизиқарли анъаналар
Қадим замонлардан бери пойабзаллар нафақат инсон оёқларини ҳимоя қилиш учун, балки ўзида турли хил рамзий маъноларни олиб, одамларга хизмат қилиб келган. Замонавий дунёда ҳар бири ўзининг қизиқарли тарихи ва маъносига эга ва бир қарашда мутлақо ғайриоддий туюлиши мумкин бўлган бу анъаналарнинг акс-садолари сақланиб қолинган.
Эски пойабзалларни яшириш
Шотландияда уйни ҳимоя қилиш ва омадни жалб қилиш учун эски пойабзалларни деворларга, каминларга ёки пол остига яшириш одати бўлган. Эскирган оёқ кийими ўзида эгасининг руҳий кучи ва шахсиятини сақлаб қолиб, унинг ўзига хос туморига айланади, бундан ташқари, бу амалиёт омад ва аёлнинг оилавий бахтини таъминлаб беришига ишонилган. Айниқса, салбий энергиянинг уйга киришига йўл қўймаслик учун пойабзаллар кўпинча эшиклар тепасида ёки камин бўшлиқларига суваб ташланган.
Оёқ кийимлари учун пуллик “стоянка”
Ҳиндистондаги ибодатхоналарга киришдан олдин ечиб қўйиладиган оёқ кийимларининг йўқолиши ёки ўғирланишига йўл қўймаслик учун улар ёнида ҳақ эвазига пойабзалларни кузатиб борадиган махсус ходимлар туради. Ушбу хизмат пойабзал эгаси томонидан эмас, балки бутхона маблағлари ҳисобидан тўланади. Махсус ёғоч ёки пўлатдан ясалган стендларда жойлаштирилган пойабзаллар эгаларига қайтарилишини кафолатлайдиган жетонлар берилади.
Тўй кунида пойабзал отиш
Тўй кунида пойабзал улоқтириб юбориш турли маданиятлардаги кенг тарқалган хурофотдир. Ёзувчи Чарльз Диккенснинг романларидан бирида бу анъана ҳақида эслатиб ўтилган. Турли тадқиқотчилар бундай удум ҳақида гапириб, дастлаб келиннинг отаси ихтиёридан турмуш ўртоғи изнида ўтишига ишора қилиши ҳақида мулоҳаза қилишади. Англиянинг Кент графлигида туфлини келинчакнинг ён дугонаси улоқтириб юборади ва уни тутиб олган киши тезда уйланади ёки турмушга чиқади, деб ишонилади.
Оёқларни чалиштириб ўтиришни тақиқлаш
Араб маданиятида оёқ кийими остини кўрсатиш жиддий ҳақорат ҳисобланади. Пойабзал ерга тегиб туриши ва тананинг энг паст қисми оёқларга тегишли бўлганлиги боис улар уни нопоклик билан боғлашади. Бу рамзийлик пойабзални шундай объектга айлантирадики, ҳатто одатий оёқлар чалиштириб ўтирилиши вақтида тагини кўрсатиш ҳам маданий жиҳатдан ноўрин, ҳам ҳурматсизлик ҳисобланади.
Пойабзал ечилмаса, жарима...
Японияда одамлар ҳар қандай бинога киришдан олдин оёқ кийимларини ечиб олишлари керак. Шунинг учун японлар оёқ кийимини ечмаса жаримага тортилади. Бу одатнинг бир қанча сабаблари бор. Биринчидан, тозалик: бу ердаги поллар кўпинча анъанавий татами билан қопланган, улар осонгина шикастланади ва тезда ифлосланади. Бундан ташқари, у ерда полда ўтириш одатий ҳолдир, шунинг учун маҳаллий аҳоли унинг тозалигига алоҳида эътибор қаратади.
Уйда оёқ кийими ечилмасин...
Бошқа мамлакатларда одатий ҳол бўлса-да, Буюк Британияда хонага киришда оёқ кийимларини ечиб қўйиш одатий ҳол эмас. У ерда анъанавий равишда оёқ кийими эшик олдидаги махсус гиламчада тозаланади. Инглизларнинг меҳмонлардан оёқ кийимларини ечишни сўрамаслик одати гигиеник жиҳатдан шарт бўлмаслиги ва ноқулайлик туйғусини келтириб чиқариш билан изоҳлайди. Улар агар кимдир ялангоёқ юрса, бундай юриш турли касалликларнинг тарқалишига олиб келишидан қўрқишларини тан олади.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.