Нурмат Отабеков: Ҳаво томчиси инфекциялари авж оладиган мавсум бошланмоқда
АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:
- Микст-инфекция нима, тушунтириб берсангиз?
- Микст-инфекция бир пайтнинг ўзида иккита инфекция, масалан, коронавирус+грипп, коронавирус+қизамиқ, коронавирус+парагрипп, коронавирус+ ўткир респиратор касалликларининг бирга учраши.
Ҳозирда ҳаво томчиси инфекциялари авж оладиган мавсум бошланмоқда. Табиийки, микст-инфекция ҳолатлари кузатилиши эҳтимоли юзага келади.