Нуробод туман суди раиси ҳам сайёр қабул ўтказди
- 13.02.2019 14:43
- 162
- Жамият
Бундан аввал жиноят ишлари бўйича Пайариқ ва Пахтачи туманлари судлари раислари томонидан жойларда сайёр қабуллар ўтказилгани тўғрисида хабар берган эдик.
Жиноят ишлари бўйича Нуробод тумани суди раиси Н.Райимов ҳам аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, халқ билан бевосита мулоқот қилиш мақсадида тумандаги Амир Темур, Наврўз, Шарқ юлдузи маҳаллаларида яшовчи фуқаролар учун сайёр қабул ўтказди.
Суд раиси аҳолининг мурожжатларини эшитиб, уларга қонуний тушунтириш берди. Ўндан ортиқ фуқаронинг муаммоли масаласи қабул чоғида ҳал этилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа